Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя БМТ Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Шимолий Кореяни ядровий дастурни тўхтатишга ҳамда ядровий қурол тарқатмаслик келишувига қайтишга чақирди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Шимолий Корея расмийларини ядровий дастурларни тўхтатиб, тегишли келишувларга қайтишга чақирамиз», — таъкидлади у.
Россиянинг Хавфсизлик Кенгашининг Шимолий Кореяга қарши санкцион режимни кучайтириш тўғрисидаги резолюциясини ёқлаб овоз берди.
Шу билан бирга, Небензя Шимолий Корея қарши «сиёсий бўғиш» приёмлари ишлатиш нотўғрилигини таъкидлаб ўтди. Унинг фикрича, КХДРга қарши бир томонлама чекловлар ноқонунийдир.
Изоҳ (0)