Андижон вилояти Марҳамат тумани ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилаётган «Тозалаш» тадбири давомида жиноят содир этиб, суд органларидан яшириниб юрган қидирувдаги шахс ушланди. Бу ҳақда «Дарё»га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар берди.
2016 йил 3 декабрь куни 1969 йили туғилган М.М. таниши, Т.Ё.нинг ишончига кириб, уни алдаб, Lacetti русумли автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 4 минг доллар миқдоридаги пулларини фирибгарлик билан қўлга киритгани учун Тошкент шаҳар Миробод туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, судга келишдан бўйин товлаб яширинганлиги сабабли 6 июнь куни қидирувга берилган эди.
Ҳозирда унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Изоҳ (0)