Австралия шарқий соҳилида АҚШ денгиз пиёдаларининг MV-22 Osprey конвертоплани ҳалокатга учради. Бу ҳақда, ABC телеканалига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Квинслендда бошланган қутқарув ишлари якунига етди. Конвертопланда бўлган 26 кишидан 23 нафари қутқарилди. Қолган уч денгиз пиёдаси топилмади. Улар ҳалок бўлган деб ҳисобланмоқда.
Қутқарув-қидирув ишлари Австралия мудофаа кучлари кўмагида кенгайтирилган шаклда давом эттирилади. Бу бир неча ой вақт олиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ҳалокатнинг сабаблари ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Изоҳ (0)