Ботсванада номаълум шахслар Будданинг ярим тонна келадиган ҳайкалини ўғирлаб кетди. Тез кунда мамлакатга далай-лама ташриф буюриши кутилмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Ботсвана полициясига кўра, бронзадан ясалган ҳайкал 1,5 метр баландликка ва 1,2 метр узунликка эгадир. Ҳайкал пойтахт шаҳар Габоронеда жойлашган эди.
Миллий буддавий жамоат баёнотига кўра, бўлиб ўтган воқеа мамлакатдаги буддавийларни чуқур ташвишга солган.
Ботсвана буддавийлари уюшмаси президентаи Дарсини де Силвага кўра, бронзадан ясалган ҳайкалнинг бозор нархи 25 минг долларни ташкил қилади.
Изоҳ (0)