• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон темирйўлчиларига табрик йўллади

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат темирйўлчиларига Темир йўл транспорти ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади. Табрик матни «Ўзбекистон 24» телеканали томонидан эълон қилинган.

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Фото: «Ўзбекистон 24»

    Табрикнинг тўлиқ матни билан қуйида танишиш мумкин.

    Аввало, сиз, азизларни — «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти тизимида меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчилар, қурувчи ва муҳандислар, машинист ва вагон кузатувчилари, барча ходимларни юртимиз ҳаётида илк бор нишонланаётган қутлуғ сана — Темирйўлчилар куни билан чин қалбимдан самимий табриклаб, барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурматим ва эзгу тилакларимни изҳор этаман.

    Мустақиллик йилларида бутун мамлакатимиз қатори Ўзбекистон темир йўллари соҳаси ҳам оғир ва машаққатли, айни вақтда шарафли шаклланиш ва ривожланиш йўлини босиб ўтди. Ўтган даврда мамлакатимизнинг барча ҳудудларини ишончли ва самарали боғлайдиган, халқаро транспорт тармоқларига чиқишни таъминлайдиган, мустақил, ягона ва яхлит темир йўл транспорти коммуникациялари тизими барпо этилгани, ҳеч шубҳасиз, шу йўналишда эришган энг катта тарихий ютуғимиз бўлди.

    Сизларга яхши маълум, ҳозирги вақтда юк ва йўловчи ташишнинг асосий қисми темир йўл соҳасига тўғри келади ва бу тармоқнинг иқтисодиётимизни ривожлантиришдаги аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

    Халқаро транспорт тизимларининг ажралмас қисми ва муҳим бўғини бўлган Ўзбекистон темир йўлларининг халқаро ташувлар тизимидаги роли янги босқичга кўтарилмоқда.

    Қадим замонлардан буён Буюк ипак йўли ва кўплаб савдо йўллари туташган минтақада жойлашган Ўзбекистоннинг географик жиҳатдан ўта муҳим ўрни бу заминда турли цивилизация ва маданиятлараро мулоқот ва ҳамкорлик алоқалари мунтазам амалга оширилиши учун қулай имконият яратгани шубҳасиз, албатта.

    Халқаро ҳамжамиятнинг эътироф этишича, Ўзбекистон Шарқ билан Ғарбни, Жануб билан Шимолни боғлайдиган улкан транспорт-коммуникация ва транзит салоҳиятига эга. Ана шу салоҳият ва имкониятдан самарали фойдаланаётган «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг кўп миллатли жамоаси темир йўл транспорт коммуникацияларини ривожлантириш, такомиллаштириш ва реконструкция қилиш, темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда.

    Ўтган йиллар давомида темир йўлчиларимиз томонидан 1100 километрдан ортиқ янги темир йўллар барпо этилгани,4 минг километрлик темир йўл магистраллари модернизация қилингани, 1700 километрлик темир йўл боғламалари электрлаштирилгани таҳсинга сазовордир.

    Бу ҳақда сўз юритганда, мамлакатимиз иқтисодиёти учун ғоят муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлган ва Амударё узра қурилган кўприкни ҳам қамраб олган Навоий –Учқудуқ – Нукус – Султон Увайстоғ, Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон ва Ангрен – Поп темир йўлларининг бунёд этилиши билан Ўзбекистоннинг ягона ва мустақил темир йўл тармоғини шакллантириш ишлари якунига етказилганини таъкидлаш зарур.

    Мураккаб тоғ ва иқлим шароитида бунёд этилган, денгиз сатҳидан 1800 метр баландликдаги тоғ чўққилари орқали ўтган ва замонавий инфратузилма объэктлари билан таъминланган, умумий узунлиги 346 километр бўлган Тошгузар – Бойсун – Қумқўрғон ҳамда Ангрен – Поп темир йўллари Марказий Осиё минтақасида ноёб иншоотлар ҳисобланади.

    Айниқса, Ангрен – Поп электрлаштирилган янги темир йўли лойиҳасини амалга оширишда Ўзбекистон темир йўлчилари билан бирга хитойлик мутахассислар ҳам катта ҳисса қўшганини алоҳида мамнуният билан таъкидлашни истардим.

    2016 йилда ишга туширилган ушбу темир йўл тармоғи Фарғона водийсини мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари билан ишончли боғлаш имконини яратиш билан бирга, Хитой – Марказий Осиё – Европа янги халқаро транзит темир йўл тизимининг ажралмас ва муҳим бўғини бўлиб хизмат қилаётгани айниқса эътиборлидир.

    Янги темир йўлларнинг фойдаланишга топширилиши мамлакатимизнинг шимолий ва жанубий ҳудудларининг иқтисодий салоҳиятини янада ривожлантириш, минерал ресурслар, нефть ва газ, рангли металлар, қурилиш материаллари ва бошқа хом ашёга бой конларни комплекс ўзлаштириш, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, минг-минглаб юртдошларимизни иш билан таъминлаш имконини бераётгани барчамизни хурсанд қилади.

    Ана шу ишларнинг изчил давоми сифатида Мароқанд – Қарши темир йўл участкасида электрлаштириш ишлари ниҳоясига етказилди, Қарши – Термиз темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари жадал олиб борилмоқда.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг транспорт соҳасидаги хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш мақсадида ҳаракатланадиган таркибни замонавий, юқори самарали локомотив ва қулай вагонлар билан таъминлаш ва модернизация қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Сўнгги йилларда 49 та замонавий электровоз ва 10 та йўловчи ташийдиган тепловоз сотиб олингани, 120 та локомотив модернизация қилингани бу борадаги ишлар кўлами тобора ортиб бораётганини кўрсатади.

    «Қуюв-механика заводи» шў’ба корхонасида ҳаракатланадиган таркибни таъмирлаш базасини ривожлантириш, вагонсозликни ташкил этиш ва қуюв корхонасини реконструкция қилишга қаратилган лойиҳани амалга ошириш жараёнида 26,5 минг тонна металл қуйиш қувватига эга бўлган корхона ташкил этилди, янги юк вагонлари, кўп тоннали контейнерлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва юк вагонларини капитал таъмирлаш ва қайта тиклаш ишлари якунига етказилди.

    Испаниянинг жаҳонга машҳур «Talgo» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, юқори тезликда ҳаракатланадиган «Афросиёб» электропоездлари қисқа муддатда халқимиз ва хорижий меҳмонларнинг эътибори ва ишончини қозонди, деб айтишга бугун барча асосларимиз бор. Ҳозирги кунда ушбу поездлар пойтахтимиз Тошкент шаҳридан Самарқанд, Бухоро, Қарши каби тарихий шаҳарларимизга қатнамоқда, йўловчиларимиз вақтини икки баробаргача қисқартирмоқда.

    Ўтган даврда мамлакатимизда 16 та янги темир йўл вокзали бунёд этилди, 9 та вокзал реконструкция қилинди ҳамда йўловчиларга халқаро стандарт ва талаблар даражасида хизмат кўрсатиш имконини берадиган замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланди.

    Мустақиллик йилларида темир йўл транспорти коммуникацияларини ривожлантириш ва инфратузилмаларни ободонлаштириш мақсадида 7,5 миллиард доллардан ортиқ капитал қўйилмалар, жумладан, 2,4 миллиард долларлик хорижий инвестициялар йўналтирилди.

    Бугунги имкониятдан фойдаланиб, йўл, энергия таъминоти, телекоммуникациялар, локомотивлар, вагон ва контейнерлардан фойдаланиш, йўловчи ташиш хўжаликлари, шунингдек, тармоқ лойиҳачилари, қурувчилари ҳамда саноат корхоналари мамлакатимиз темир йўл тизимини ривожлантиришга, унинг самарали фаолият кўрсатишига салмоқли ҳисса қўшаётганини миннатдорлик билан қайд этмоқчиман.

    «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти ташкил этилган кундан буён юк ташиш ҳажми 2,1 марта, йўловчи ташиш ҳажми 2 баробар кўпайгани, темир йўллар орқали 1,4 миллиард тонна юк ташилиб, 350 миллион йўловчи ўз манзилига етказилгани сизларнинг фидокорона меҳнатингиз билан амалга оширилган ишлар салмоғи нақадар катта эканидан далолат беради.

    Ўз таркибида 73 минг нафар юқори малакали инженер-техник ходим ва мутахассисларни, йўлсозлар, машинистлар, саноат, лойиҳа ва қурилиш корхоналари, ижтимоий инфратузилма объэктларининг ишчи ва хизматчиларини бирлаштирган меҳнат жамоаси, ҳеч шубҳасиз, тармоқнинг бунёдкор кучи, бебаҳо бойлигидир.

    Айнан ана шундай ўз касбига садоқатли ва фидойи юртдошларимизнинг сидқидилдан қилаётган самарали меҳнати, билим ва тажрибаси туфайли темир йўл тармоғи халқимиз ўртасида ҳақли равишда обрў-эътибор, ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлиб келмоқда.

    Ҳурматли темир йўл транспорти ходимлари!

    Сизларни бугунги касб байрамингиз билан яна бир бор чин қалбимдан табриклаб, фидокорона меҳнатингиз, Ватанимиз равнақи ва фаровонлиги йўлида қўшаётган муносиб ҳиссангиз учун самимий миннатдорлик билдираман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, эзгу ишларингизда янги-янги муваффақиятлар, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик ва файзу барака тилайман.

    Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

    Маълумот учун, аввалроқ Ўзбекистон Президентининг фармони билан август ойининг биринчи якшанбаси Темир йўл транспорти ходимлари куни деб эълон қилинган эди.

    04.08.2017, 19:45   Изоҳ (0)   12016
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саидкамол Хўжаев «Агробанк» раҳбари этиб тайинланди

    04.08.2017, 19:19

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ темирйўлчиларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

    04.08.2017, 19:05

    Мирзиёевнинг танқидига учраган «келин-навкар», чўртанбалиқни қувган Путин, дунёнинг энг қиммат футболчиси ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    04.08.2017, 18:55

    Қўқон шаҳрида Korzinka.uz DISKONT супермаркети очилди

    04.08.2017, 18:52

    Шавкат Мирзиёев: Хонандаларимизнинг баъзи клипларини оила даврасида томоша қилиб бўлмай қолди

    04.08.2017, 18:38

    Навоийда эҳтиёжманд оилаларга намунали уй-жой олиш имконини берувчи махсус сертификатлар ва замонавий тикув машиналари топширилди

    04.08.2017, 18:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.