Суриядаги Ракка шаҳрининг қарийб ярми ИШИД жангариларидан озод қилинди. Бу ҳақда ИШИДга қарши кураш бўйича АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция расмий вакили Райан Диллон баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
«Раккани озод қилиш операциясининг иккинчи ойини якунладик. Ракканинг 45 фоизи ‘Сурия демократик кучлари’ назорати остида», — деди у брифинг чоғида.
«Сурия демократик кучлари» асосан курд милицияси қўшилмаларидан иборат бўлиб, улар АҚШ томонидан қўллаб-қувватланади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)