Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финалидан жой олган иккинчи учрашувда Тошкентнинг «Локомотив» ва Қаршининг «Насаф» клублари ўзаро тўқнаш келди.
Беллашув «темирйўлчилар»нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Марат Бикмаев Санжар Қувватов қўриқлаётган дарвозасига 2 та гол урган бўлса, яна бир тўп Мурод Бобожонов томонидан киритилди. Меҳмонлардан эса Драган Черан жавоб голига муаллифлик қилди.
Бунга қадар ярим финалнинг яна бир ўйинида «Бунёдкор» Самарқанднинг «Динамо» клубини қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дурангга имзо чекканди. Жавоб ўйинида пойтахт клублари рақиб майдонига ташриф буюради.
Ўзбекистон кубоги Ярим финал 2 август, чоршанба
Изоҳ (0)