Мамлакат махсус хизматлари агентлари томонидан Берлинда олиб қочиб кетилган деб ҳисобланган вьетнамлик бизнесмен ҳукуматга ўз ихтиёрига кўра таслим бўлганини билдирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
23 июль куни PetroVietnam Construction JSC компаниясининг собиқ топ-менежери Берлин марказида олиб қочиб кетилган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, номаълум шахслар уни машина ичига солиб, тезда кўздан ғойиб бўлган. Шундан сўнг бизнесменни Ханойда кўришган.
2 август куни Вьетнамнинг Берлиндаги элчихонаси разведка вакили нон-грата шахс деб эълон қилинди. Германия расмийлари олиб қочилган шахсни қайтаришни талаб қилди. Аммо шу орада бизнесменнинг иқрори эълон қилинди.
«Мен қўрқоқларча иш тутиб, яширинишга уриндим. Шу пайти мен ҳақиқатга тик боқишим, айбимни тан олишим ва кечирим сўрашим кераклигини тушундим», — дейилади унинг баёнотида.
Вьетнам ушбу жанжал ижобий ҳал бўлишига ва Германия билан илиқ муносабатлар тикланишига умид билдирмоқда. Бу борада Вьетнам ТИВ расмий вакили Ли Тхи Тху Ханг баёнот берди.
Изоҳ (0)