Ялтироқ тангачалар шаклидаги суюқ тўлдиргичларга эга 275 мингдан ортиқ iPhone ғилофлари фойдаланувчиларнинг териси яллиғланиши ва кимёвий куйиши билан боғлиқ ўнлаб ҳолатлар туфайли сотувдан чиқарилди ва қайтариб олинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
АҚШ истеъмолчилари маҳсулотлар хавфсизлиги комиссияси баёнотига кўра, бундай ғилофлардаги тўлдиргичларнинг сизиши оқибатида бутун дунё бўйлаб ўттизга яқин одам куйиш жароҳатларини олган. Ғилофлар Henri Bendel, Tory Burch ва Victoria’s Secret дўконларида сотилаётган эди.
Ғилофни ишлаб чиқарган MixBin Electronics компанияси барчага пуллари қайтарилишини ваъда қилмоқда.
Изоҳ (0)