Британиянинг Telegraph газетаси адашиб қиролича Елизавета II нинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги Филипп вафот этгани ҳақида ёзди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Evening Standard нашрига кўра, шаҳзода Филипп вафотига бағишлаб олдиндан тайёрлаб қўйилган мақола адашиб чиқариб юборилган, негаки унда Филиппнинг ёши кўрсатилмаган.
2 август куни Эдинбург герцоги охирги марта расмий тадбирда иштирок этиши кутилаётган эди. 96 ёшли Филипп нафақага чиқмоқда.
Изоҳ (0)