Қирғизистоннинг «Халқ парламенти» мухолиф ҳаракати аъзолари мамлакатда ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллашни режалаштириш айблови билан судланди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бишкек Первомайск судига кўра, ҳаракатнинг олти аъзосига ҳукм ўқилди.
Жумладан, Бекбўлот Талғарбеков ва Тўробай Қулубаев 14 йилга оғир тартибли колоннада ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилинди. Ҳаракатнинг яна бир етакчиси — Марат Султонов 10 йилга колонияга ҳукм этилган бўлса, Тойғонбек Қалматов ва Александр Гусев 5 ва 6 йиллик шартли муддатлар олди.
Мухолифатчилар 2016 йил 12 майида Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси томонидан қўлга олинган эди. Улар, тўнтариш тайёрлашдан ташқари, миллий ва диний низолар қўзғашда айбланган эди.
Изоҳ (0)