Буюк Британия дипломатларининг оилалари мамлакатдаги беқарор сиёсий вазият муносабати билан Венесуэлани тарк этди. Бу ҳақда, BBC’га таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Буюк Британия ТИВга кўра, дипломатик идоралар ишчиларининг оилалари мамлакатдан олиб чиқилиши вақтинчалик эҳтиёт чораси бўлиб, мухолифат ва ҳукумат ўртасидаги тўқнашувлар ҳамда давом этаётган норозилик намойишлари тугагунига қадар амал қилади.Бундан ташқари, ТИВ беқарор сиёсий вазият туфайли фуқароларга Венесуэлага келишдан вақтинчалик воз кечишни, Венесуэлада бўлиб турган британияликларга эса мамлакатни тарк этишни тавсия қилди.
Изоҳ (0)