АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ходимлари томонидан Россия фуқароларига виза берилмаслиги ҳолатлари кўпайиб бормоқда. Бу Россиянинг АҚШ томонидан киритилган санкцияларига қарши жавоб чоралари кўрилишидан сўнг юзага келган ҳолатдир, деб хабар беради «ТАСС» The New York Times нашрига асосланган ҳолда.
Айтилишиа, Россия томонининг мамлакатдаги АҚШ дипломатлари сонини 455 кишига қисқартириш қарори айрим операцияларни, жумладан, виза бериш жараёнини қийинлаштириб юборади.
Нашр АҚШ визаларини олишга кўмаклашувчи номи келтирилмаган фирма ходими Шавкат Бўтаевнинг сўзларини келтирмоқда. Унга кўра, виза олиш талабномаларига рад жавоби берилиши ҳолатлари кескин ортиб кетган.
«Илгари бунақаси бўлмаган: ҳар куни 50–60 киши рад жавоби олмоқда, асосан ёш аёллар», — деди у.