Эрон расмийлари БМТ Хавфсизлик Кенгашига АҚШ устидан шикоят қилди. Улар Вашингтонни ядровий келишувни бузишда айбламоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Эрон парламенти раиси Али Ларижонийга кўра, Эроннинг тегишли келишувлар шартларининг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича қўмитаси АҚШ томонидан янги жорий этилган санкцияларга баҳо бераркан, улар ядровий келишув шартларига зид келиши ҳақида хулоса қилди.
18 июль куни АҚШ Эрон баллистик ракета дастурини қўллаб-қувватловчи 18 ташкилот ва шахсни қора рўйхатга киритди.
Изоҳ (0)