Арманистонда номаълум шахс Арагацотн вилоятидаги Шамирам қишлоғида бўлиб ўтаётган дафн маросимини ўққа тутид. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Отишмада тўрт киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси эркаклардир.
Шамирам қишлоғида курдларнинг язид этноконфессионал гуруҳи истиқомат қилади.
Ҳуқуқ-тартибот органлари жиноятчининг шахсини ва мотивларини аниқлашга уринмоқда.
Изоҳ (0)