Туркияда бир ҳафта ичида мухолиф сиёсатчи ва диний арбоб Фатҳуллоҳ Гулен ташкилоти билан алоқадорликда гумонланган 831 киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости» мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Шунингдек, ҳисобот даврида Курдистон ишчи партиясига алоқадор 213 киши ушланди.
ИШИД билан ҳамкорлик қилгани тахмин этилаётган 46 киши ҳибсга олинди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)