Қозоғистоннинг Бойқўнғир космодромидан Анголанинг биринчи Angosat сунъий йўлдошининг учирилиши учинчи марта қолдирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Сунъий йўлдош «Зенит» ташувчи ракетаси ёрдамида учирилиши кўзда тутилган эди. Унинг учирилиш муддати октябрь ойининг охиридан ноябрга кўчирилди.
Айтилишича, бунга сабаб сифатида аппаратнинг тайёр эмаслиги кўрсатилмоқда.
Илгарироқ сунъий йўлдош шу йилнинг ёзида учирилиши режалаштирилган, сўнг сентябрга, ундан кейин эса октябрь ойининг охирига кўчирилган эди.
Изоҳ (0)