Кўпчилик дунёдаги 200 дан ортиқ мамлакатнинг ҳеч бўлмаганда бир марта номини эшитган. Бироқ сайёрада шундай давлатлар ҳам борки, уларнинг мавжудлигини кўпчилик хаёлига ҳам келтирмаган. Чунки уларнинг майдони жуда кичик ёки бир нечтагина уйни ўз ичига олади. AdMe ана шундай давлатлар жамланмасини тақдим этди.
Палау
Палау давлати 300 та оролдан ташкил топган. Майдони 459 квадрат километрни, аҳолиси 21347 кишини ташкил қилади. Давлат акваториясида йўқолиб кетиш хавфи остида турган акулаларнинг 130 тури яшайди. Мамлакатнинг диққатга сазовор жойи икки миллионта медуза яшайдиган кўл ҳисобланади.Ниуэ
Ниуэ — Океанияда жойлашган орол ва давлат. Майдони 261.46 квадрат километр, аҳолиси 1190 кишини ташкил қилади. Мамлакатда бирорта ҳам ишлаб чиқариш корхонаси йўқ. Давлат Янги Зеландия дотацияси ҳисобига яшайди.Сент-Киц ва Невис
Давлат иккита оролдан ташкил топган: бири Сент-Киц, иккинчиси Невис деб аталади. Майдони — 261 квадрат километр, аҳолиси —52329 киши. Давлатнинг асосий даромад манбаларидан бири фуқароликни сотиш ҳисобланади.Ҳатт-River князлиги
Ҳатт-River князлиги — худди шу номдаги Австралия провинциясида жойлашган виртуал давлат. Майдони 75 квадрат километрни, аҳолиси 30 кишини ташкил қилади.Тувалу
Тувалу — дунёдаги энг кичкина ва энг камбағал давлатлардан бири. Майдони — 26 квадрат километр, аҳолиси — 10959 киши. Асосий даромад манбаи интернетдаги .тв доменини сотиш бўлиб, ҳар йили давлат бундан бир неча миллион доллар фойда олади.Науру
Науру — сайёрадаги энг кичкина номустақил ва энг кичкина орол давлат. Майдони — 21 квадрат километр, аҳолиси — 9591 киши. Мамлакатнинг расмий пойтахти ва жамоат транспорти йўқ. Мамлакатда экологик ҳолат жуда ёмон бўлиб, аҳолининг семизлиги даражаси бўйича ҳам давлат энг юқори даражада туради.Себорга князлиги
Италияда жойлашган ян бир давлат аслида виртуал князлик бўлиб, унинг таркибига Франция чегараси яқинида жойлашган худди шу номли қишлоқ киради. Майдони — 4,91 квадрат километр, аҳолиси — 312 киши. Тан олинмаган давлатнинг армияси 3 кишидан иборат: мудофаа вазири ва икки нафар чегарачи.Молоссия Республикаси
АҚШнинг Невада штати ҳудудида жойлашган ва ҳеч ким томонидан тан олинмаган Молоссия давлатининг аҳолиси Кевин Бо, унинг оиласи, учта ит, битта мушук ва битта қуёндан ташкил топган. Майдони — 0,055 квадрат километр. Молоссиянинг мадҳияси, герби ва байроғи мавжуд. Шунингдек, оғир жиноятлар учун ўлим жазоси кўзда тутилган. 2017 йил май ойида республика 40 ёшга тўлди. У ўз паспортини беради ва фазовий дастурга эга.Мальта ордени
Рим ҳудудидаги Ватикан яқинида яна бир митти давлат жойлашган бўлиб, Мальта ордени деб аталади. Майдони — 0,012 квадрат километр, аҳолиси — 113500 киши. Давлат учта бинода жойлашган бўлиб, улардан иккитаси Рим ҳудудида, биттаси Мальта оролида жойлашган. Мамлакатнинг ўз валютаси, маркалари, сайти, автомобиль рақамлари ва паспорти бор. Мамлакат паспорти дунёнинг бир неча ўн давлатига визасиз кириш ҳуқуқини беради.Силенд
Тан олинмаган Силенд давлати Буюк Британия қирғоқларидан 10 километр узоқликда жойлашган денгиз платформаси ҳисобланади. Майдони — 0,004 квадрат километр, аҳолиси — 27 киши. Давлат ўзини ўзи сайловчи шаҳзода томонидан бошқарилади. Хоҳлаган киши граф, барон ёки герсог бўлиши мумкин.