Ҳиндистонлик фуқаро Далжиндер Каур 72 ёшида ўғилли бўлди. Бунга қадар у турмуш ўртоғи билан бирга 46 йил яшаган, бироқ бирор марта ҳомиладор бўла олмаган, деб хабар берди «Фотошедеври».
Ўғли туғилганидан 11 ой ўтиб Далжиндер ўзини қандай ҳис қилаётганини сўзлаб берди.
Далжиндернинг айтишича, оналик у ўйлаганидан анча қийинроқ бўлган. У тез чарчай бошлаган ва қон босимида ҳам муаммолар кузатилган. Ҳозирда унинг ўғли Армаан эмаклашни бошлаган ва Далжиндер ҳам фарзанди билан кўп вақтини полда ўтказишга тўғри келмоқда. Бу эса 72 ёшли аёл учун осон эмас.
Болакайнинг 80 ёшли отаси ҳам бу ёшда тез-тез касал бўлмоқда.
Ота-она фарзандининг соғлигидан хавотирда. Далжиндер боласини кўкрат сути билан озиқлантиришни 3 ойлигидаёқ тўхтатишга мажбур бўлган.
Далжиндер ва унинг турмуш ўртоғи ўзлари ва болакайга қарашда чарчаётганини тан олишди, бироқ улар ўғлини соғлом ва кучли қилиб тарбиялш учун қўлидан келганини қилмоқда.
Шунча қийинчиликларга қарамай жуфтлик бу каби жиддий қадамни қўйишганидан афсусда эмас. Далжиндернинг айтишича, барча қийинчилар Армаан уларнинг қучоғига эмаклаб келаётганида унут бўлиб кетади.
Изоҳ (0)