Футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финалига йўл олиш учун бугун — 27 июль куни «Бунёдкор» ва «Нефтчи» клублари ўзаро кураш олиб боради.
Беллашувга Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони мезбонлик қилади. Томонларнинг Фарғонада ўтган биринчи ўйинида Миржалол Қосимов бошқарувидаги «қалдирғочлар» 2:1 ҳисобида муваффақият қозонганди.
«Бунёдкор» — «Нефтчи» ўйини 19:00 да старт олади.
Вадим Абрамов ташрифидан кейин «Нефтчи» ҳозирча ғолиб чиқишнинг уддасидан чиқа олмади. Ўзбекистон кубогидаги мағлубиятдан ташқари Фарғона клуби Олий лиганинг охирги уч турида фақатгина 1 очко ишлаб олганди.
Ўзбекистон кубоги Чорак финал 27 июль, пайшанба
Изоҳ (0)