Микротўлқинли печда иситиш мумкин бўлмаган 20 та маҳсулот
Маҳсулотларни микротўлқинли печда исита туриб, бунинг учун қанчалик тўғри идиш танлаганлигимиз, у печни, қолаверса, маҳсулотнинг ўзини ҳам яроқсиз аҳволга келтириши мумкинлиги ҳақидаги ўйларга дуч келамиз. Қуйида микротўлқинли печдан фойдаланиш тавсия этилмайдиган энг муаммоли маҳсулотлар ва қадоқларни келтириб ўтамиз.
Пластмасса буюмлар
Пластмасса қиздирилганда ўзидан заҳарли кимёвий бирикмалар (масалан, бисенфол-А) чиқариб, бу фойдаланувчининг заҳарланишига олиб келиши мумкин. Маҳсулотларни микротўлқинли печда шиша, сопол ёки махсус идишда иситиш тавсия этилади.
Пенопласт
Пенопласт қадоқ материали маҳсулотларни сақлаш муддатини узайтириш ва таом сифатини сақлаш учун хизмат қилади. Микротўлқинли печда қизидириш давомида у ҳам ўзидан зарарли моддалар чиқаради.
Алюмин фолга ўрам
Маҳсулотларни печга солишдан аввал алюмин фолга ўрамни олиб ташлаш тавсия этилади, акс ҳолда ёнғин юзага келиши мумкин.
Ланч-бокс
Бундай ўрамларнинг аксарият қисми пластмасса ёки қоғоздан тайёрланишига қарамасдан, баъзи моделларда металл элементлардан ҳам фойдаланилади. Металлни микротўлқинли печга солиш эса қатъий тақиқланади.
Тилла суви ёки кумуш югуртирилган ҳошияли ошхона идиши
Безак учун тилла ёки кумуш югуртирилган идишда металлдан фойдаланилганлиги учун микротўлқинли печда бундай идишларни қўллаш тақиқланади.
Иссиқбардош бўлмаган шиша
Замонавий шиша ошхона идишлари асосан иссиққа чидамли шишадан тайёрланади. Эски, иссиққа чидамли бўлмаган идишга эса микротўлқинли печда зарар етиши мумкин.
Кристалл
Кристалл панжара ҳароратнинг кескин ўзгаришига жуда таъсирчан бўлиб, қиздирганда кўпинча шикастланади.
Акрил идиш
Мазкур пластмассанинг яна бир кўриниши ҳам қиздирганда кансерогенлар чиқаради. Бундан ташқари, улар қиздирилганда ёрқинлигини йўқотиб, ранги ўзгаради.
Қадоқдаги ёгуртлар, музқаймоқ ва бошқа сутли маҳсулотлар
Юпқа деворли пластмасса стаканчалар нафақат ўзидан зарарли моддалар чиқаради, балки тезлик билан эриб, ундаги маҳсулот таркибини ҳам бузади.
Қоғоз ўрам пакетлари
Бу осон алангаланувчи ўрам ёнғинни келтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, баъзи пакетларга типографик муҳр қўйилади. Краска эса юқори ҳароратда ҳавога заҳарли парлар чиқариши мумкин.
Сув
Сувни иситишга тўғридан-тўғри тақиқлар йўқ, бироқ тез қайнаб кетувчи суюқлик куйишга олиб келиши мумкин. Сув ва таркибида сув бўлган ичимликларни иситишда эҳтиёт бўлинг.
12.Тухум (пўчоғи билан)
Бундай тухум микротўлқинли печда портлаб кетиши мумкин ва микротўлқинли печни тозалаш билан боғлиқ қўшимча юмушни келтириб чиқаради.
Узум
Мевалари портлаб кетади, яна узум яхши ёнади ҳам!
Қалампир
У яхши алангаланади, бундан ташқари, у қиздирилганда ҳавога кўз ва бурун шиллиқ қаватига зарар етказувчи модда чиқаради.
Сабзи
Таркибида темир, селен ва магний бўлган микроэлементлар қиздирилганда металлга айланади.
Тозаланмаган картошка
Худди тухумлар билан боғлиқ муаммони келтириб чиқариши мумкин, бироқ унинг қобиғида санчқи ёрдамида тешиклар ҳосил қилиш йўли билан портлаш олдини олиш мумкин.
Томатлар
Помидорлар микротўлқинли печда ўзини худди картошка ёки тухум каби тутади.
Колбаса маҳсулотлари
Колбаса устидаги қобиғи ёрилиб кетиб, печ юзасини ифлослантириши мумкин. Уни қобиғидан тозалаб иситиш тавсия этилади.
Гўштли таомлар
Гўштли таомларни яхши пишириш учун уни кичкина бўлакларга ажратиш тавсия этилади. Акс ҳолда гўшт яхши пишмаслиги мумкин.
Нон маҳсулотлари
Нон жуда тез қуриб, микротўлқинли печда куйиб кетиши мумкин. Бу жараённи назорат қилиш қийин. Шунинг учун нон учун махсус тостер ёки духовкадан фойдаланинг.
Изоҳ (0)