Инвестициялар бўйича давлат комиссияси раиси Азим Аҳмадхўжаев ҳамда Siemens компаниясининг Ўзбекистондаги директори Искандер Бўронов 24 июль куни Берлинда Германия–Ўзбекистон форуми доирасида англашув меморандумини имзолади. Бу ҳақда Siemens’нинг маҳаллий ваколатхонасига таянганг ҳолда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Томонлар энергетика, саноат, транспорт инфраструктураси модернизацияси, бинолар автоматизацияси ва хавфсизлиги, саноат тармоқларини рақамлаштириш сингари соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Ҳужжатда Ўзбекистон энергетикаси ривожланишининг инновацион технологиялар жорий этилишига урғу берилган сценарийси назарда тутилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон корхоналарида рақамли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилади.
Инновацион ечимларнинг қўлланилиши темир йўл транспорти соҳасига ҳам тегишлидир. Темир йўл инфраструктурасини автоматлаштириш ва электрлаштириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Изоҳ (0)