Экология ва атроф муҳитни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон давлат қўмитаси Тошкент вилоятининг Пскент ва Ўртачирчиқ туманларидан ўтадиган Оҳангарон дарёси ирмоғидан ноқонуний равишда қум ва шағал олиниши ҳолатларини назорат қилиш мақсадида рейд ўтказди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Аниқланишича, рейд давомида алоҳида шахс ирмоқ тозалаш ва қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари баҳонасида бу ҳудуддан ноқонуний тарзда кўп миқдорда дарё қуми ва шағал олаётгани маълум бўлди. Бундай ишларнинг тегишли кўникмаларсиз ўтказилиши сизот сувларининг аҳволини таҳдид остига қўймоқда. Жумладан, яқин атрофдаги ҳудуд ботқоқлашиб, қирғоқлар бузилмоқда.
Рейд чоғида кўзга ташланган ҳуқуқбузарлар қочишга уринди, аммо улар барибир ушланди. Тўрт киши — экскаватор ва уч юч юк машинаси ҳайдовчилари жаримага тортилди.
Изоҳ (0)