Украина, Франция, Россия ва Германия етакчилари икки соат давомида телефон орқали «норманд» форматида суҳбат ўтказди. Бу ҳақда Украина президенти Пётр Порошенконинг матбуот хизматига таянган ҳолда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Музокаралар якунларига кўра томонлар август ойининг иккинчи ярмида ташқи сиёсий маслаҳатчилар учрашуви бўлиб ўтиши юзасидан келишувга эришди.
«Икки соатлик телефон суҳбати давомида хавфсизлик масаласидаги охирги қадамларни келишишга ва Минск келишувлари имплементациясининг йўл хариталари устидаги ишни давом эттиришга келишиб олинди», — дейилади расмий хабарномада.
Изоҳ (0)