Москвада россиялик таниқли журналист, Биринчи канал бошловчиси Елена Миронова оламдан ўтди. Бу ҳақда 23 июль куни телеканал расмий сайти орқали маълум қилинди.
Бошловчининг ҳамкасблари унинг яқинларига ўз ҳамдардлигини изҳор қилди. У билан хайрлашиш жойи ва вақти кейинроқ эълон қилинади.
Миронова «Доброе утро» кўрсатувининг бошловчиси сифатида машҳур. Шунингдек, у узоқ йиллар давомида «Время» ахборот дастурининг мухбири бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)