Биринчи совет миллионери Артём Тарасов вафот этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Тарасов 67 ёшда эди. У қачон дафн этилиши 24 июль куни маълум бўлади.
Артём Тарасов 1989 йили совет давлатининг биринчи расмий миллионери сифатида машҳур бўлди. Ўшанда у ўзининг «Техника» кооперативидан 3 миллион рубль маош олган эди.
Ўша йили у Кооперативлар иттифоқи вице-президенти сифатида Артём ҳафталик газета чиқариш таклифини илгари сурди. Ушбу газетадан кейинчалик «Коммерсантъ» шаклланди.
Изоҳ (0)