Таниқли «КВН»чи ва телебошловчи Азамат Мусагалиев Россия телеканали проморолиги билан боғлиқ шов-шувли воқеадан кейин оиласига қаратилган очиқ таҳдидлар келиб тушаётганини маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Россиянинг «TНT» телеканали эфирига июнь ойида чиққан, Мусагалиевнинг қизиқчи Нурлан Сабуров билан ҳазилона суҳбати қозоғистонлик телетомошабинларни ғазаблантирди. Сабуровнинг қозоқча саволига Мусагалиев «курли-мурли» деб жавоб қилди. Кўпчилик ҳазилни ҳақоратли деб ҳисоблади ва «КВН»чига танқидлар ёғдирди.
«Ҳамма танқид қилиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунаман, ва ўз фикрини муносиб тарзда билдирганларга қулоқ соламан. Аммо мен ўзимга ва оиламга қаратилган таҳдидларни эшитишга тайёр эмасман», — деб ёзди Мусагалиев ўз Instagram’ида.
Изоҳ (0)