Франциялик хонанда ва бастакор Барбара Велденс ток уриши оқибатида саҳнада чиқиш қилаётган пайтда ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Бахтсиз ҳодиса Франция жануби-ғарбидаги Гурдон коммунасидаги мусиқий фестиваль чоғида рўй берди. 35 ёшли аёлни қутқаришнинг иложи бўлмади, унинг юраги ток ургани ҳамон тўхтади.
Маҳаллий прокуратура воқеа юзасидан тафтишни бошлаб юборди. Бу ускуналардаги техник носозлик сабабларини аниқлашга ёрдам беради.
Изоҳ (0)