Ўзбекистон иқтисодиёт вазирлигининг 17 июлдаги 26-к-сонли буйруғи билан Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи этиб Исмоилов Наримжон Нўъмонович тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий сайти орқали маълум қилинди.
Бунга қадар Исмаилов Наримонжон Тошкент шаҳар ҳокимлигининг ҳудудларни комплекс ривожлантириш йиғма бошқармаси йиғма бўлими бошлиғи – бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган эди.
Изоҳ (0)