Шифокорлар чўкиб кетишига бир бахя қолган ҳамда кислород етишмовчилиги туфайли миясининг оқ ва кулранг моддалари жиддий зарарланган қизни қутқаришга муваффақ бўлди. Воқеа Medical Gas Research журналида баён этилди, деб хабар беради «Газета.ru».
2016 йил февралида икки ёшли Эден Карлсон ҳовузга тушиб кетиб, сув остида 15 дақиқа қолиб кетди. Онаси ўтказган юрак реанимацияси ҳам, шифокорлар ёрдами ҳам унинг миясини жиддий зарарланишлардан сақлаб қола олмади, юрак фақат бир неча соатдан сўнг ишлай бошлади. Қиз юриш ва гапиришни тўхтатди.
Турли шаклдаги кислородотерапия, шу жумладан, кислород юқори босим остида барокамерага узатилишидан иборат гипербарик оксигенация методи ёрдамида мияни қутқариш имконияти туғилди.
Ўз вақтида бошланган даволаш туфайли шифокорлар яхши натижаларга эришди. Бундан ташқари, қизчанинг ҳали кичкиналиги ҳам тўқималар регенерациясида ижобий ўрин тутди.
Изоҳ (0)