Самарқанд шаҳри Гўрўғли кўчасидаги постда навбатчилик қилаётган йўл-патруль хизмати инспекторини машина уриб кетди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Nexia русумидаги автомашина юқори тезликда ҳаракатланиб, инспекторнинг талабига бўйсунмасдан кичик сержант Шерзод Мустафоевни уриб юборган. ЙҲХББ инспектори пешонанинг ёрилиши, елка соҳасининг синиши ва бош мия чайқалиши жароҳати билан шифохонга етказилган.
Nexia ҳайдовчиси эса қамоққа олинган. Тергов жараёнлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)