Миср расмийлари Синай осмонида A321 самолётининг ҳалокатга учрашини де юре теракт деб тан олишдан чўчимоқда, негаки бу қурбонларнинг қариндошлари томонидан ёппасига суд даъволари очилишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда тергов жараёни билан таниш манбага таянган ҳолда «Интерфакс» хабар берди.
Аниқлаштирилишича, Россия ва Миср ўртасидаги тўғридан-тўғри авиаалоқа 2017 йил охирига қадар ёпиқлигича қолади.
«Миср томони алоқага чиқмаяпти ва бизларнинг мутахассисларимизни инспекциянинг навбатдаги босқичига чақирмаяпти. Бу вазиятда бу йил керакли тадбирларни тугатишнинг имконияти бўлмайди», — деди агентликнинг суҳбатдоши.
У хавфсизлик текширувлари Миср аэропортларининг стерил зонасидаги хавфсизлик тизимида жиддий нуқсонлар аниқлаб берганини айтиб ўтди.
Россиянинг A321 йўловчи самолёти 2015 йил 31 октябрида Синай шимолида уриб туширилган эди. Бунинг оқибатида 224 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)