Ироқнинг Мосул шаҳри учун курашларда 40 минг тинч фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда The Independent нашрига берган интервьюсида Ироқ иқтисодиёт ва ташқи ишлар вазири Хушиар Зебарий баёнот берди.
Унинг курд разведкаси маълумотларига таяниб билдиришича, Ироқ армиясининг ер усти операцияси чоғида ялпи ўққа тутиши, шунингдек, АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция авиазарбалари оқибатида ўн минглаб тинч фуқаро ҳалок бўлган.
Зебарийнинг сўзларига қараганда, ҳукумат кучлари артиллериядан ўққа тутиши энг катта қурбонларга олиб келган.
Изоҳ (0)