АҚШ президенти Дональд Трампнинг апрель–июнь ойларида адвокатларга 677826 доллар ишлатди. Бу ҳақда, Федерал сайлов комиссиясига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шу пулларнинг 50 минг долларлик қисми 27 июнь куни Кичик Дональд Трампнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи ню-ёрклик адвокат Алан Футерфасга ўтказилган эди.
The New York Times газетаси Трапмнинг ўғли россиялик адвокат Наталя Весельницкая билан учрашгани ҳақида хабар тарқатганидан сўнг ушбу ўтказма амалга оширилган.
Трамп президентлигининг дастлабки уч ойида адвокатларга 249344 доллар сарфлаган эди.
Изоҳ (0)