Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўтган йилнинг 15 июль куни рўй берган муваффақиятсиз ҳарбий тўнтаришга бағишланган маросимда қилган чиқишида уни ҳокимиятдан маҳрум қилмоқчи бўлган «хоин»ларнинг калласини олишга ваъда берди. Бу ҳақда «РБК» хабар қилмоқда.
«Биринчи навбатда биз бу хоинларнинг калласини оламиз», — деди Эрдўғон, ўтган йилги исёнчиларни назарда тутар экан.
Эрдўғоннинг сўзларига қараганда, Истанбулда унинг нутқини эшитиш учун тўпланганлар унинг сўзларини олқиш билан қарши олди. Хусусан, оломон орасида ўлим жазосини тиклаш ҳақидаги ҳайқириқлар эшитилди.
Эрдўғон, ўз навбатида, ўлим жазосини тиклаш учун парламент қабул қиладиган ҳар қанақа қонун лойиҳасини имзолашга тайёрлигини билдирди.
Изоҳ (0)