Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация 2017 йилнинг 17 июль куни Брюссель шаҳрида «Ўзбекистон—Европа Иттифоқи» ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқи, Бельгия ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан икки томонлама музокаралар ва турли шакллардаги бошқа учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов жорий йилнинг 14 июль куни Европа иттифоқи комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилганди.
Изоҳ (0)