Корпус-Кристи шаҳрида (Техас штати) банкоматларга хизмат кўрсатувчи ишчи аппаратлардан бирида тиқилиб қолди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Эркак банкомат орқасида жойлашган техник хонадаги нуқсонларни баратараф қилиш учун чақирилган эди. У ишлаётган пайтда хона эшиги ёпилиб қолди, ва эркак кичик ҳудудда қисилиб қолди. Жабрланувчи магнит картаси ва телефонини автомобилда унутиб қолдирган эди.
Ишчи бақиришига қарамай, уни ҳеч ким эшитмади. У пул ечаётган одамларга чек билан бирга ёрдам илтимоси акс этган хатларни ҳам бериб боришга қарор қилди.
«Илтимос, ёрдам беринг. Мен ичкаридаман, телефоним йўқ. Илтимос, ***-***-*** рақамига қўнғироқ қилинг», — дейилган эди хатда.
Аммо Корпус-Кристи истиқоматчилари банкомат олдига келаркан, буни ҳазил деб ўйлади ва унга ёрдам бермади.
Бир неча соатдан сўнг хатни топиб олган эркак шу атрофдан ўтиб кетаётган полиция патрулига мурожаат қилиб, вазиятни тушунтирди. Полициячилар ҳам бошида буни ҳазил деб ўйлади, аммо барибир банкоматни текшириб кўришга қарор қилди. Улар хатда кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилди, компания вакиллари ишчи банкоматга хизмат кўрсатиш учун чақирилганини тасдиқлади. Полициячилар хона эшигини бузиб, жабрдийдани озод қилди.
Полициячилардан бирининг айтишича, бундай ҳолат илгари ҳам кузатилган, аммо олдинги жабрланувчиларнинг ёнида телефонлари бўлган.