Флойд Мейвезер ҳамда Конор МакГрегор ўртасидаги жанг олдидан ташкил этилган юзма-юз учрашувларнинг учинчи кунига Нью-Йорк мезбонлик қилди.
Бунда боксчи Флойд Мейвезер бор обрўсини UFC орқали қўлга киритган рақиби Конор МакГрегор устидан 1 долларлик пулларни сочиб ташлади. Канадада кечган бир кун олдинги учрашувда Конор Флойднинг пул солинган сумкасини кўтарилиб олган ва бор-йўғи 5 минг доллар билан юрганини калака қилганди.
Устидан пуллар сочилган Конор булар фақатгина 1 долларлик купюралар эканини, ҳақиқий пуллар қаерда эканини кулиб сўради. Бунга жавобан Флойд Мейвезер «бу сенинг ҳақиқий нархинг», дея жавоб қайтарди.
Конор ҳамда Флойд Ўртасидаги жанг 26 август куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
"They're all $1s. Where's the real money at?" - @TheNotoriousMMA#MayMacWorldTour pic.twitter.com/ZkAzeISvRo
— UFC (@ufc) July 14, 2017
Изоҳ (0)