Мактабгача ёшдаги болаларни уларнинг ўқишга бўлган қизиқишини сўндирмасдан китоб ўқишга ўргатиш жуда муҳим ҳисобланади.
Китоб ўқиш маданияти ва анъаналари бўлган оилада болаларнинг ўзлари китобга талпинади. Фақат фойдали бўлгани учун эмас, балки сизга айнан ҳузур бағишлагани учун ўқинг.
Биргаликда ўқинг ва муҳокама қилинг
Сиз овоз чиқариб ўқинг, кейин эса бола билан биргаликда расмларни томоша қилинг: «Бу ерда нима чизилган? Мушукнинг қулоқларини кўрсат-чи? Унинг ёнида нима турибди?». Каттароқ болаларга қийинроқ саволлар беришингиз мумкин: «У нима учун шундай қилди? Сен нима деб ўйлайсан, кейин нима бўлади?».Осонидан қийинига қараб боринг
Товушлардан бошланг, кейин бўғинларга ўтинг. Такрорланадиган бўғинлардан тузилган сўзлар биринчи сўзлар бўлсин: бо-бо, мо-мо. Улардан кейин қийинроқ сўз бирикмаларига ўтинг: но-н, то-м, то-ғ.Ҳарфлар ҳамма жойда борлигини кўрсатинг
Ўйин ўйнанг. Бола уйда ва кўчада ўзини ўраб турган ҳарфларни топсин. Булар дўконлар номи, маълумотлар стендларидаги ва бошқа ёзувлар бўлиши мумкин.Ўйнанг
Ва яна ўйнанг. Ҳарфли ва бўғинли кубикларни бирлаштириб сўзлар тузинг. Боладан дўкон пештоқидаги ёки маҳсулот ўрамидаги ёзувларни ўқишини илтимос қилинг.Машғулотлар учун ҳар қандай имкониятлардан фойдаланинг
Поликлиникада навбатда турибсизми ёки бирор жойга бораяпсизми, расмли китобларни чиқаринг ва болага бирга ўқишни таклиф қилинг.Мажбур қилманг
Бу энг муҳимидир. Фарзандингиздан унинг болалигини тортиб олманг. Ўргатиш жараёни мажбурлаш ва кўз ёшлари орқали бўлмаслиги керак.Манба: «Woman.ru»
Изоҳ (0)