Гўдакларнинг «олтин» уйқуси — ҳар бир ота-онанинг орзуси ҳисобланади. Бола кўп ва қаттиқ ухласа — у тез ўсади ва ривожланади, кам касал бўлади. Кечалари яхши ухлаши учун кундузи бола билан қандай шуғулланиш керак?
Агар бола кечаси ёмон ухласа, кундузи нима қилиш керак?
Бола кечаси яхши ухлаши учун, кундузи уни «ҳолдан тойдириш» керак – у кечга бориб бутун кучини сарфлаши ва чарчаб қолиши керак. Буни икки йўл билан амалга ошириш мумкин: болада жисмоний ҳаракатланишни ёки ҳис-туйғули ҳолатларни ошириш.Эрталаб ва кечқурун бевосита чўмилтириш ва овқатлантиришдан олдинги жисмоний фаоллик – бу қаттиқ уйқунинг гарови ҳисобланади. Агар бола эмаклаётган, ўтирадиган ёки ҳатто юрадиган бўлса – болага қўшилиб эмакланг, ўтиринг, бирга юринг ва ҳаракат қилишга мажбур қилинг.
Ҳис-туйғули ҳолатларга боғлиқ юкламалар алоҳида ёндашишни талаб қилади – қариндошлар ва бошқа болалар билан фаол мулоқот, ҳар қандай ривожлантирувчи ўйинлар болани эрталабгача қаттиқ ухлайдиган ҳолатда чарчатиши ёки аксинча – уни ҳаддан ташқари безовта қилиши ва кечаси билан ухламай йиғлаб чиқишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун бундай усулни эҳтиётлик билан ва аввал тажрибада синаб кўриб кейин қўллаш тавсия қилинади.
Болалар қаттиқ уйқуси қоидалари
Шундай қилиб, бола кечаси яхши ухлаши учун уни қуйидаги шароитлар билан таъминлаш зарур:- Куннинг иккинчи ярми ва кечқурун жўшқин жисмоний фаоллик билан ўтиши керак.
- Ухлашдан 2-3 соат олдин тоза ҳавода сайр қилишни ташкиллаштиринг.
- Ухлашдан 1-1,5 соат олдин 30-40 дақиқа чўмилиш.
- Ухлашдан ярим соат олдин — тўйимли «кечки овқат».
- Болалар хонаси иқлими салқин ва нам бўлиши керак: ҳарорат 18-20 даража, намлик эса 60-70 %.
Изоҳ (0)