АҚШ президентининг ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда бошқа мамлакатлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Брэтт Макгурк мамлакатда ташкилотнинг чет эллик жангарилари реестри шакллантирилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Биз ўзимизга маълум бўлган чет эллик жангариларнинг глобал маълумотлар базасини тузмоқдамиз. Ҳозир у ерда 18 минг исм бор», — деди у ИШИДга қарши кураш бўйича халқаро коалиция вакилларининг йиғилишида қилган чиқишида.
Макгурк базани шакллантиришда коалициянинг ҳамкори — Интерпол ёрдам бераётганини айтиб ўтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)