Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Испания Суперкубогининг икки учрашуви қачон ўтишига ойдинлик киритилди. Бу ҳақда «Чемпионат» Marca нашрига таяниб маълумот берди.

Бунга қадар ўйинлар санасида аниқ тўхтамга келинмаганди. Аввалроқ кубок ўйинлари 12 ва 15 август кунлари ўтиши режалаштирилганди. Энди эса «Реал»нинг Европа Суперкубогидаги ўйини ҳам ҳисобга олиниб, Испания Суперкубоги 13 ва 16 август саналарига тайин қилинди.

Унга кўра, «Эль-Класико»нинг биринчиси 13 август куни «Камп Ноу»да, такрорийси 16 август куни «Сантьяго Бернабеу»да бўлиб ўтади. «Реал» Ла лига чемпиони сифатида, «Барселона» эса Испания кубоги соҳиби сифатида Суперкубокда иштирок этади.

«Қироллик клуби», шунингдек, Европа Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби сифатида 8 август куни қитъа Суперкубогини қўлга киритиш учун Европа лигаси ғолиби «Манчестер Юнайтед» билан тўқнаш келади. Беллашув Македонияда бўлиб ўтади.

Ла лига Испания Суперкубогидан ташқари, янги мавсум ўйинлари қачон старт олиши масаласига ҳам ойдинлик киритди. Унга кўра, 19 август куни чемпионатнинг 1-тури старт олади. Сўнгги тур 2018 йилнинг 20 май куни ўтказилади. Испания кубогининг навбатдаги ғолиби эса келаси йилнинг 21 апрель куни аниқ бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
Ўзбекистон—Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди