WikiLeaks ташкилоти АҚШ Марказий разведка бюросининг қатор янги ҳужжатларини эълон қилди. Уларда махсус хизмат Android операцион тизимидаги смартфонлардан йўлланган SMS-хабарларни тутиб қолиш тизимини яратишга урингани айтилган, деб хабар беради «ТАСС».
«Бугун, 13 июль куни, WikiLeaks МРБнинг Highrise лойиҳаси ҳақидаги ҳужжатларини эълон қилади. Ушбу лойиҳа Android 4.0–4.3 тизимларидаги ускуналарга мўлжалланган», — дейилади ташкилот сайтида.
Айтилишича, МРБ томонидан ишлаб чиқилган дастур нафақат фойдаланувчиларнинг хабарларини ўқиши, балки уларни сохта манзилларга қайтадан йўллаши мумкин.
Изоҳ (0)