Туркия хавфсизлик кучлари 2016 йил декабрида Истанбулдаги стадион яқинида теракт уюштириб, 40 кишининг ҳалокатига сабаб бўлган шахсни ушлади. Бу ҳақда, CNN Turk нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, мамлакатнинг тўрт вилоятида ўтказилган махсус операция чоғида Курдистон ишчи партиясининг 44 аъзоси ушланди. Улардан бири Vodafone Arena стадионида теракт уюштирган шахс бўлиб чиқди.
У миналаштирилган автомобилни терактдан бир дақиқа олдин тарк этгани ва шу тариқа тирик қолгани аниқланди.
Изоҳ (0)