Россиянинг Ленинград вилоятида ангарнинг ёниб кетиши билан боғлиқ иш бўйича гумондор, шу ангарни ижарага олган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Полиция ходимлари билан ҳамкорликда тергов ҳаракатлари ва оператив-қидирув тадбирларининг олиб борилиши натижасида ушбу жиноятнинг содир этилишига 1986 йили туғилган, темир-бетон конструкциялар ишлаб чиқарилишига мўлжалланган мазкур ангарни ижарага олган МЧЖ бош директори бўлган аёл алоқадор эканлиги аниқланди», — дейилади Россия тергов қўмитаси хабарномасида.
Айни пайтда аёлга нисбатан чеклов чораси қўлланилиши масаласи ҳал қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Колпино шаҳарчасида рўй берган ушбу ёнғинда етти киши ҳалок бўлган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлганларнинг барчаси йўлак плиткаси ишлаб чиқариладиган ангарда ишлаётган Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Изоҳ (0)