2017 йилнинг 10 июль куни Тошкент шаҳри ҳудудида 6 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисасида 6 нафар шахслар тан жароҳати олган, 1 нафар шахс вафот этган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
2017 йилнинг 10 июль куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2238 та ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 710 тасини қўпол турдаги, 32 тасини маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ташкил этган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 10 июль куни жами 1041 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 488 тасини светофорнинг та’қиқловчи чироғига бўйсинмасдан ҳаракатланиш, 553 тасини белгиланган меъёрдан юқори тезликда ҳаракатланиш ташкил этади.
Изоҳ (0)