12—16 июль кунлари «Термиз» постида Амударё сатҳи 400—420 сантиметр кўрсаткичга қадар кўтарилиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзгидромет» марказига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Бу Нурек сув омборидан (Тожикистон) ташланадиган сув миқдори ва юқори қисмларда эриган сув ҳажмининг ортгани билан боғлиқ. Қирғоқларнинг ўпирилиши ва яқин ҳудудларнинг сув остида қолиши эҳтимоли бор.
Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ушбу мавсумда ҳаво ҳароратининг кўтарилиши муносабати билан Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан муз эриши натижасида ҳосил бўлган сел оқимлари ўтиб келиши мумкин.
Изоҳ (0)