Ўзбекистонда «Қарши—Китоб» темир йўл линиясини электрлаштириш ва йўловчи поездларнинг тезкор ҳаракатланишини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 10 июлда қабул қилинган қарорга кўра, умумий қиймати 58,87 миллион доллар бўлган инвестиция лойиҳаси 2018—2018 йилларда амалга оширилади.
Мазкур лойиҳага «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ 18,58, «Ўзбекэнерго» АЖ 7,31 миллион доллар маблағини йўналтиради. Марказлашган инвестициялар 14,06 миллион долларни ташкил этади. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди 18, 92 миллион доллар кредит тақдим этади.
Ташқи электр таъминоти объектларини лойиҳалаш ва қуриш «Ўзбекэнерго» АЖ ҳисобидан амалга оширилади.
Қарор билан инвестиция лойиҳаси иштирокчиларига солиқ ва божхона имтиёзлари тақдим этилди.
Изоҳ (0)