NBC News Сан-Франциско аэропортида Air Canada лайнерининг қўндирилиши ҳақида анимацияли ролик тайёрлади. Ролик Today шоусининг YouTube’даги каналида жойлаштирилди.
Бортида 140 йўловчи бўлган самолёт 7 июль куни ўша пайти тўртта самолёт турган руллаш йўлагига қўнишига бир бахя қолган эди.
Бир диспетчер Торонтодан учиб келаётган Airbus А-320 лайнерига қўнишни тўхтатиб, иккинчи марта айланиб келишни айтди ва шу билан авиаҳалокатнинг олдини олди.
Изоҳ (0)