Евроиттифоқ Кенгаши Украина–Евроиттифоқ уюшиши ҳақидаги келишувни узил-кесил маъқуллади ва у 2017 йил 1 сентябрдан амалга киришини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бу ратификация жараёнининг охирги босқичи, унинг доирасида Евроиттифоқ ва Украина сиёсий фаолиятнинг барча асосий йўналишлари бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларига киришади», — дейилади хабарномада.
Уюшувнинг бир қатор ҳолатлари 2014 йил 1 ноябридан буён амал қилмоқда, 2016 йил 1 январидан эса эркин савдо зонасини яратишга доир барча регуляциялар амал қила бошлаган эди.
Изоҳ (0)